Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

20 June, 2025, 09:42

Жамият

Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга ҳисса қўшилмоқда

  • 02.Марта.2022
  • 854

Маълумки, жорий йилнинг 1 мартидан мамлакатимиз миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбирлар давом этмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари хам ушбу жараёнларда фаол иштирок этишмоқда.
Жумладан, бюронинг Мингбулоқ тумани бўлими томонидан баҳор фаслининг илк кунидан уюшқоқлик билан катта ҳашарда қатнашишди. Бўлим биноси ва туман марказидаги истироҳат боғидаги майдонга каштан, япон саффораси, катальпа, павлония, клён, ёнғоқ, беҳи, жийда, узум каби жами 455 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. 
- Албатта, бундай кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишларига ҳисса қўшаётганимиздан бехад мамнунмиз, - дейди бўлим бошлиғи Аъзамжон Деҳқанов. Кун келиб бугун яхши ниятлар билан ўтқазган кўчатларимиз атроф-муҳит мусаффолигини таъминлайди.
Бу каби тадбирлар давом этмоқда. 

МИБ Наманган вилоят бошқармаси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь