Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 07:04

Жамият

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

  • 19.Апреля.2024
  • 445

Бугунги кунда бошқарув сервис компаниялар томонидан кўп қаватли уйлар ва уларда яшовчи аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Лекин айрим ҳолларда кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаётгани сабабли суднинг ижро варақаларига асосан қарздорликлар мажбурий тарзда ундирилмоқда.

Айнан Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳамда бошқа органлар ҳужжатларига асосан бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни тўлиқ ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилда бўлимлар иш юритувига бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш бўйича 525 та 193,9 млн. сўмлик ҳужжатлар келиб тушган. Олиб борилган тадбирлар давомида 392 та ижро ҳужжати бўйича, 85,7 млн. сўм қарздорлик ундирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорларнинг номида бўлган 6,2  млн. сўмлик мол-мулклар белгиланган тартибда хатланиб, ҳозирда  сотувга чиқариш чоралари кўрилмоқда. 21 та ижро ҳужжати бўйича қарздорлик ундируви  фуқароларнинг иш ҳақларига қаратилган.

Мисол учун, бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида даъвогар "Тўрақўрғон бошқарув коммунал сервис" МЧЖ фойдасига 35 нафар қарздордан 16,1 млн. сўм қарздорлик ундирилган.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Алишер ТУРСУНОВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь