Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 02:53

Жамият

Давлатободдаги 670 хонадон томорқаси сув билан таъминланади

  • 12.Марта.2025
  • 594

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманидаги «Гулшан» ва «Ижодкор» маҳаллаларида бўлди.

Ушбу маҳаллаларда 1,4 км. узунликдаги суғориш тармоғини реконструкция қилиш ва янги қувур тортиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа томорқа ерларини сув билан таъминлашни яхшилаш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган.

Лойиҳага кўра, 670 та хонадонга тегишли 36,8 гектар томорқа ерлари сув билан таъминланиши яхшиланади. Бу эса мева-сабзавотчилик, лимончилик, иссиқхона хўжалиги каби даромад манбаларини кенгайтиради.

Вилоят ҳокими суғориш тизимини такомиллаштириш орқали қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ошириш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш муҳимлигини қайд этиб, лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь