Қисқа сатрларда

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

03 August, 2025, 05:55

Жамият

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

  • 21.Мая.2025
  • 692

Янгиқўрғон туманидаги 43-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Диёра Эркинбоева болалигидан отларга бўлган меҳрини амалиётга айлантирган ва бугунги кунда катта ютуқларга эришган ёш тадбиркорлардан бири. 

Отаси банд бўлган йилқичилик соҳаси унга ҳам илҳом бағишлади. Диёра 10 йилдан бери от боқиш сир-асрорларини ўрганиб келмоқда. Дарсдан бўш вақтини отлар парваришига бағишлайдиган ёш қиз бугунги кунда ўз фермасига эга.

Ҳозирда фермада 20 дан ортиқ Ахалтака ва Қорабайир каби зотдор отлар парваришланмоқда. 

«Бу жониворлар нафақат мамлакатимизда, балки Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон каби қўшни давлатлар бозорида ҳам харидоргир бўлиб, айримлари 15 минг АҚШ долларигача сотилган», — дейди қаҳрамонимиз.

Йилқичиликни кенг ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва ёшлар тадбиркорлигини оммалаштиришни мақсад қилган Диёра бугунги кунда ўз ишидан ойига 50 миллион сўмгача даромад қилмоқда.

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь