Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 02:38

Жамият

«Энг катта орзуим – ота-онамни бахтли қилиш» – улкан мақсадли жажжи Нилуфар

  • 03.Марта.2025
  • 553

Бугунги кунда ёш авлоднинг чет тилларига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда. Айниқса, инглиз тили халқаро мулоқот воситаси сифатида кенг қўлланилаётгани сабабли, кўплаб ёшлар ушбу тилни ўрганишга интилмоқда. Шундай ўғил-қизлар орасида 11 ёшли Нилуфар Шуҳратова ҳам бор.

Учқўрғон туманидаги 31-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси меҳнати ва тиришқоқлиги билан қисқа вақт ичида инглиз тилини мукаммал даражада ўзлаштириб, ҳозирга қадар 100 дан зиёд адабиётни ушбу тилда мутолаа қилган.

Ўз олдига улкан мақсад ва режаларни қўйган жажжи қизалоқ кун давомида 6-8 соат вақтини сўзлашув, ёзма иш ҳамда тинглаб тушуниш машқларига ажратади.

Иқтидор эгаси “Ҳарвард” да таҳсил олишни, истиқболда эса элчи сифатида фаолият кўрсатишни ният қилган.

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь