Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

20 June, 2025, 02:07

Жамият

Эътибордан диллар шод

  • 30.Марта.2022
  • 887

Давлатобод туманида байрам шукуҳи давом этмоқда. Меҳру саховат айёмида кўрсатилган эътибор ва мурувват тадбирлари қалбларга олам-олам қувонч улашмоқда. 
Туман ҳокимлиги,  Кексаларни эъзозлаш фонди, Қизил ярим ой Жамияти, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлимлари томонидан элликка яқин эҳтиёжманд,  якка-ёлғиз ва ногиронлиги бўлган шахслар, байналминал ва Чернобил АЭС ҳалокатида Ватан олдидаги бурчини адо этган нуронийлар хонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари билан йўқлов тадбири амалга оширилди. 

- Гап совғада эмас, эътиборда. Инсон айниқса, тананг хаста бўлиб, оғриқларни бошингдан кечиргач, одамлар меҳрига, эътиборига кўпроқ муҳтожлик сезар экансан. Эшигингдан йўқлаб кириб келишса, кимгадир кераклигинг ҳаётни янада севишга ундайди, - деди йўқловимиздан боши кўкка етган Тўқувчи маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Фарида опа Тўражонова.

Моҳидил Боймирзаева,

Давлатобод тумани тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь