Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

19 June, 2025, 10:25

Жамият

ҚИДИРУВДАГИ ОТА ТОПИЛДИ ВА МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ

  • 29.Июня.2021
  • 902

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон тумани судининг 2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ҳ. С. дан ундирувчи Ҳ. С. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган ва ота фарзанди учун моддий таъминот бериб келаётган эди. 
Нима бўлди-ю, у кейинги вақтда мажбуриятни унутиб қўйди. Қарздорлик эса ошиб кетди. Оқибатда  Ҳ.С.га нисбатан 2021 йил 18 февраль куни қидирув эълон қилинди. 
Олиб борилган тезкор тадбир давомида қарздор топилди ва давлат ижрочисига топширилди. Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича судга юборилди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг тегишли моддасига асосан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Қобилбек ҲАЙДАРОВ,
мажбурий ижро бюроси Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси катта инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь