Қисқа сатрларда

Муносиблар раисликка сайланади

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

03 May, 2025, 08:15

Жамият

Истеъмолчи мурожаати ҳал этилди

  • 05.Марта.2023
  • 476

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2023 йилнинг ўтган даврида савдо, умумий овқатланиш, туризм, ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек, алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 81 та мурожаат ўрганиб чиқилди. Шундан 36 та истеъмолчининг мурожаати қаноатлантирилди, 32 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилди, 13 таси ўрганилмоқда.

Чуст туманида яшовчи фуқаро Ф. С. «билайн бепул» иловаси орқали 38 734 500 сўмни МИБ жаримаси учун ўтказган. Аммо тўланган сумма пластикдан ечилган бўлса-да, иловада муаллақ бўлиб қолган, компания ходимлари тушириб бермай сарсон қилишаётганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Мурожаат тегишли тартибда ўрганилиб, илова орқали ўтказилган 38 734 500 сўм  ўтмай қолганлиги аниқланиб, бу маблағ фуқаронинг  пластик картасига тушириб берилди.

Шерзод РАЗЗОҚОВ, 
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь