Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

20 June, 2025, 09:29

Жамият

Истеъмолчи ўз машинасига эга бўлди

  • 12.Февраля.2022
  • 855

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси «Ишонч телефони»га Мингбулоқ тумани, Олтинкўл маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Э. Умаровдан мурожаат тушди. 
Унда айтилишича, Наманган шаҳри, Ҳамроҳ кўчаси, 70-уйда жойлашган  «Автокарпарк» жамиятига «Ласетти» учун 115 607 000 сўм, яъни юз фоиз тўлов қилинган, аммо етказиб бериш муддати ўтиб кетган бўлса-да, жамият томонидан ҳалигача автомобиль етказиб берилмаган.
Ушбу масала ходимларимиз томонидан амалдаги қонунлар асосида ўрганиб чиқилди ва жамият аралашувидан сўнг 24.07.2021 йилдаги №1-245-2021-02840-сонли шартнома ижроси амалга оширилди. Яъни, Э. Умаровга «UA LAСETTI» автомашинаси автосалондан олиб берилди.

Б. АБДУЛЛАМУДОВ,
ЎИҲҲҚЖФ Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати раиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь