Қисқа сатрларда

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

01 May, 2025, 08:14

Жамият

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

  • 18.Апреля.2025
  • 48

Коррупция шакллари қанчалик турли-туман бўлмасин, уларни умумлаштирувчи битта кўрсаткич бор: шахсий манфаатнинг Ватан манфаатидан устун қўйилиши. Ҳатто қайсидир хизмат ваколати суиистеъмол қилинишининг арзимаган кўриниши ҳам жамиятга катта зарар келтириши, тараққиётга тўғаноқ бўлиши мумкин.

Бугун янги авлодни тоза фикрли ва коррупцияга боғлиқ хатти-ҳаракатларни ҳазм қилмайдиган даражада ҳалол ўстириш масаласи давлат ва жамият тараққиётининг ўзак пойдеворларидан. Зеро, коррупциядан холи бўлолмаган муҳитда ислоҳотлар ижобий натижа бермайди. Бундай жамиятга халқаро майдонда ҳам ишонч кам бўлади.

Айни пайтда коррупцияга тўла барҳам бериш имконсиз экани, лекин уни кескин камайтириш орқали тараққиётга эришиш мумкинлиги ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълум. Юртимизда коррупциянинг олдини олиш йўналишида қатор қонунлар қабул қилиниб, ўзига хос тизим яратилди. Айниқса, жамоатчилик назоратини кучайтиришга замин яратилди.

Коррупцион ҳолатлар жамоатчиликнинг фаол муҳокама объектига айланди. Давлат буюртма ва харидларини амалга оширишда соғлом рақобатга асосланган рақамлашган шаффоф танлов ва тендерлар тизими, ижтимоий соҳада электрон тизим йўлга қўйилгани, давлат хизматчилари иш ҳақининг меъёрий тартибланаётгани, ижтимоий ҳимоя тизими кучайтирилгани ва инсон манфаатлари йўлидаги бюрократик тўсиқларни камайтириш борасидаги ишларнинг жадал давом этаётгани ижобий натижа бера бошлади. Бу каби тўсиқларнинг камайиши иқтисодиёт соҳасида халқаро ишончнинг ортишига хизмат қилaди.

Коррупцион жиноятларнинг илдизи кўпинча шахснинг ички дунёси ва қадриятлари билан боғлиқ эканини унутмаслик лозим. Коррупциядан холи муҳит шаклланишида жамиятнинг маънавий ҳаёти ва унга таъсир кўрсатувчи унсурлар муҳим ўрин тутади. Ҳеч бир инсоннинг маънавий-ахлоқий олами қумга тушган сувдай йўқ бўлиб кетмайди. Шу маънода коррупцияга қарши курашда нафақат ҳуқуқий асосларни яратиш, балки жамиятнинг маънавий онги, ахлоқини ошириш ҳам муҳим ўрин тутади.

Р. ЭРГАШЕВ,

Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси.

Ш. ИСМОИЛОВ,

Наманган вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь