Қисқа сатрларда

Муносиблар раисликка сайланади

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

04 May, 2025, 08:32

Жамият

Кучли таъсир қилувчи дорилар йўқ қилинди

  • 13.Марта.2022
  • 786

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими иш юритувидаги ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида ноқонуний йўллар билан кириб келган, таркибида кучли таъсир қилувчи дорилар тегишли тартибда йўқ қилинди.

Аниқланишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи У.Ж. исмли шахс Қирғизистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқаро билан 200.000 сўм эвазига дори воситаларини чегара орқали ўтказиш ва уни Тўрақўрғондаги танишига етказишни хуфёна режалаштиришади. 2021 йилнинг 25 сентябрь куни келишувга асосан У.Ж. божхона назорати ўрнатилган айланма йўл орқали хорижда ишлаб чиқарилган, 11 минг 200 та капсуладаги кучли таъсир қилувчи дори воситасини қабул қилиб олади. Шундан сўнг ўзининг бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинага юклаб Тўрақўрғон туманига йўл олади.

“Ҳеч ким билмади” қабилида иш тутган У. Ж. йўлда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоранинг тезкор ходимлари томонидан тўхтатиб қолинади. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, барча далиллар ўз исботини топади ва тегишли тартибда суднинг ҳукми эълон қилинади. Айнан суд ҳукмига кўра кучли таъсир қилувчи дори воситаларини йўқ қилиш белгиланади.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва куни кеча ўтказилган тадбир давомида дори воситалари йўқ қилинди. Ижро ҳужжати амалда тамомланди.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь