Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

20 June, 2025, 12:23

Жамият

Мингбулоқда 12 нафар ўқитувчининг иш ҳақи ундириб берилди

  • 11.Апреля.2022
  • 678

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2022 йил 19 февралдаги ижро варақасига асосан, қарздор Мингбулоқ тумани халқ таълим бўлимидан, ундирувчилар 12 нафар ўқитувчи фойдасига 109,2 млн. сўм иш ҳақи ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат бюронинг Мингбулоқ тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ҳаракатлар давомида халқ таълим бўлимига қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат берилган. Лекин, кўрсатилган муддат ичида қарздорлик тўланмаганлиги сабабли иш мажбурий ижро ҳаракатларига қаратилди. Олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг қисқа муддатда 12 нафар ўқитувчининг иш ҳақи yндириб берилди.

Ижро иши юритуви эса амалда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

Қобилжон Арслонов,

МИБ Мингбулоқ тумани бўлими давлат ижрочиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь