Қисқа сатрларда

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

01 May, 2025, 08:26

Жамият

Мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ процессуал қонунчилик такомиллаштирилди

  • 12.Апреля.2025
  • 48

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Албатта, жисмоний ва юридик шахсларга берилган мазкур конституцион кафолатларнинг таъминланиши янада қулай ва соддалашган бўлиши ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатнинг муҳим шартларидан бири бўлиши лозим.

Барчага маълумки, XXI аср ­­­­­­­­­­­— ­технологиялар асри. Шу боис ахборот технологиялари ютуқларидан нафақат маиший ёки ижтимоий соҳаларда, балки суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам самарали фойдаланиш лозимлигини замон тақозо этмоқда.

Охирги йилларда мамлакатимизда судлов фаолиятини рақамлаштириш билан боғлиқ амалга оширилган ишлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга мурожаат қилишини янада қулай қилиш, одил судловга эришиш даражасини ошириш, шунингдек судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш имконини бермоқда.

Хусусан, судларга ариза бериш ва суд ҳужжатларини олишни электрон кўринишда амалга ошириш, ишларнинг кўрилиши ҳақидаги маълумотларни онлайн тақдим этиб бориш каби имкониятларни йўлга қўйилганлиги бу борада амалга оширилган ишларнинг яққол намунаси десак муболаға  бўлмайди.

Суд мажлиси иштирокчиларининг суд мажлисларида масофадан туриб қатнашишлари учун имконият яратилганлигини эса алоҳида эътироф этиш ўринли бўлади.

Бу борадаги дастлабки қадамлардан бири 2014 йилда ташланган бўлиб, унга кўра хўжалик судлари (ҳозирги иқтисодий судлар) фаолиятида ишлар видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилган ҳолда кўриб чиқила бошланган.

Мазкур амалиёт ўзини тўлиқ оқлаганлиги боис 2017 йилдан бошлаб, ишларни видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилган ҳолда кўриб чиқиш жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда маъмурий судлар фаолиятига ҳам босқичма-босқич тадбиқ этилди.

Натижада манфаатдор шахслар ўзларини бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини тиклашни ёҳуд ишда жавобгар сифатида иштирок этаётган шахсларнинг судда ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашни ишни кўраётган судга бориб эмас, балки ўзларига яқин бўлган суд биносига келган ҳолда видеоконференцалоқа тизими орқали амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар. Бу эса аҳолининг ортиқча вақти ва маблағларининг сарфланишини олдини олди.

Шу билан бирга, тараққиёт йил сайин эмас, балки кун сайин илдамлаб бормоқда. Эндиликда технология ютуқлари шахснинг ўзига яқин бўлган суд биносига бориб эмас, балки иш жойи, яшаш жойи ёҳуд ўзига қулай бўлган бошқа жойдан туриб ҳам мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда суд мажлисларида қатнашиш имконини бермоқда. Шу боис қонунчиликка ишларни мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асосларини ҳам яратиш зарурати юзага келган эди.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2025 йил 11 мартда қабул қилинган ЎРҚ-1047-сонли Қонунининг қабул қилиниши билан суд мажлисларида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ процессуал қонунчилик янада такомиллаштирилди.

Мазкур қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 209-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 166-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 144-моддасига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси учинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилиб, унга кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилиши, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилиши ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши белгиланди.

Юқорида қайд этилган Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

З. ҚУРБОНОВА,

Наманган вилоят маъмурий суди раиси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь