ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 38314
Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади
Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам
«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди
Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»
Синовларда синалган Умида
Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади
Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам
25 July, 2025, 08:15
Киши икки нарсада адашмаслиги лозим, бири касб танлашда, яна бири ёр танлашда. Донишмандларнинг бу хулосаларида қанча ҳикмат, қанча хислат бор. Келин танлашда, куёв танлашда адашмоқ энг оғриқли, азобли хатодир. Дарҳақиқат турмуш чорраҳаларида, теварак атрофдаги ҳаёт манзараларини кузатиб туриб ҳушёр тортасан..
— Қиз қидиряпмиз ўғлимга. Тўй қилмоқчимиз.
— Қанақа қиз? Ўғлингиз нечанчи йил?
— 93. Қиз китоб кўрган бўлсин. Сиз ҳам ўқигансиз. Танишларингиз кўп.
Китоб кўрган бўлсин, деган жойида юрагим жизиллаб кетди. Ақлимдан бир-бир қўшни қизларни ўтказа бошладим. Шукурки, шу кунларни кўрдик. Ўзи уй бекаси бўлган аёллар китоб кўрган қиз қидирадиган бўлди.
— Ишлайдиганими, ўқийдиганими? Қанақаси керак? — сўрадим қизиқиб.
— Хоҳ ишласин, хоҳ ишламасин. Етарки китоб кўрган бўлсин. Қўшним бир келин олди. Бир ақлли, бир ақлли. Қўли бўшади, дегунча китоб ўқиркан. Ҳамма нарсага улгуради. Қайнота-қайнона хизмати, уй ишлари. Оёқ-қўлликкина, тил-у забонли... юзидан нур ёғилади. Китобнинг нури, дейман.
Ўзимни тафтиш қила бошладим. Ўқиган китобларим озмасмикин, деган андишага бордим. Қадрдон бу опанинг қарашларидаги ўзгаришга сабаб бўлган келинни кўргим келди.
Дарҳақиқат, китоб — нур, китоб — дўст, китоб — яхши маслаҳатчи, сирдош, вақти келса юпанч, овунчоқ.
Банкка ишим тушди. Чиқаётиб бир ҳол диққатимни тортди. Навбатда ўтирганлар ёппасига, ҳатто навбати етган ҳам телефон кавлаб ўтириб иш кўряпти. Эски фильмлардаги автобус ва метрода содда-содда кийинган одамларнинг китоб ўқиб ўтирганини кўрардим. Ҳатто тик турганлар ҳам қўлида китоб билан. Ўша саҳналарни кўрганда юрагим эзилади.
Қани Бухорийлар, Ибн Синолар, қани Сўфизодалар, қани Ибрат... шунча телефон ва компьютерларга муккасидан кетиб биздан нега Хоразмийлар чиқмайди.
Яна ўша муқаддас китобга қайтаман. Сиз ҳам қайтинг. Китоб кўрган қизни орзу қилаётганда ўзингизни ҳам бир тафтиш қилинг.
Сиз-чи..? Сиз китоб кўрганмисиз?
Юлдузхон ТУРСУНОВА,
Учқўрғон туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.
23.10.2019 38314
16.05.2020 33581
08.10.2019 30761
05.05.2020 30758
12.10.2019 30500
2025-07-22 02:31:13
2025-07-20 01:57:59
2025-07-16 02:08:12
2025-07-14 06:35:33
2025-07-14 02:20:22
2025-07-08 01:12:01
2025-07-07 00:43:15
2025-07-02 02:22:38
Followers
Followers
Followers
Followers
Followers
Followers