Қисқа сатрларда

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

01 May, 2025, 08:44

Жамият

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

  • 10.Апреля.2025
  • 394

Бугун Чортоқ туманидаги «Қорамурт» маҳалласининг бирдамлиги обод манзилларда намоён бўлмоқда. Нега дейсизми?

Маҳалла раиси бошчилигидаги ҳамжиҳат аҳоли бир елкадан бош чиқариб, «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида қатнашишди ва кўчаларни асфальтлашга йўналтирилган 1 миллиард 174 миллион сўм маблағни ютиб олишди.

Эндиликда маҳалладаги 3,7 км. кўчалар асфальт бўлади.

Қувонарлиси, мазкур маҳалла аввал ҳам лойиҳада ғолиб бўлган ва маҳалладаги мавжуд 19 та кўчанинг 15 таси тўлиқ асфальтланди.

– Кўнглимда шукроналик ҳисси жўш уриб кетмоқда, – дейди шу маҳалладаги хонадонларнинг бирида яшовчи фуқаро Рустамжон Ҳакимжонов. – Йўлларимиз тўлиқ асфальтланди. Илгарилари ёғин-сочинли кунларда юришга ниҳоятда қийналар эдик. Мавжуд муаммоларимизга босқичма-босқич ечим топилаётганидан беҳад хурсандмиз. Энди текис ва равон йўллардан бемалол юрамиз. Мактабга борадиган фарзандларимизнинг кийимларига ҳам лой тегмайдиган бўлди.

Чортоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь