Қисқа сатрларда

Муносиблар раисликка сайланади

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

02 May, 2025, 04:11

Жамият

Тўрақўрғонда «Газеталар куни» ўтказилди

  • 01.Декабря.2023
  • 559

Матбуот барча замонларда давлат билан халқ ўртасида кўприк вазифасини бажариб келган. Ижтимоий тармоқлар пайдо бўлгандан сўнг босма нашрларга эҳтиёж пасайгандек бўлсада, газета-журналларнинг ҳамиша ўз мухлиси ва ўқувчиси бор. Шу маънода Тўрақўрғон туманида ўтказилган «Газеталар куни» ўзига хос аҳамиятга эга. 

Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров ташкилот ва идоралардаги маънавий муҳит яхши бўлишида, ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлашда, топшириқларни тезкор ва сифатли бажаришда, иш самарадорлигига эришишда матбуотнинг роли катта эканлигини эътироф этди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Носиржон Деҳқонов, «Янги Ўзбекистон», «Халқ сўзи», «Қишлоқ ҳаёти» республика газеталарининг Наманган вилояти бўйича мухбирлари Орифжон Жўраев, Қудратилла Нажмиддинов, Равшанбек Мирзаолимов, вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда» газеталари бош муҳаррирлари Акрамжон Сатторов, Одилжон Иномовлар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини кенг оммага етказишда ижодий жамоаларнинг ҳаракатлари ҳақида гапириб, режалар билан ўртоқлашдилар.  

Тадбир журналистлар ва ўқувчилар ўртасида қизғин мулоқот, фикр алмашувлар билан давом этди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь