Қисқа сатрларда

Муносиблар раисликка сайланади

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

02 May, 2025, 04:38

Жамият

Венгрия билан ҳамкорлик кенгайтирилади

  • 01.Февраля.2024
  • 537

Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа бошчилигидаги делегация Наманганга ташриф буюрди. 

Элчи жаноблари вилоят ҳокимлигида қабул қилинди. 

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мартабали меҳмонни қутлаб, кейинги йилларда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар,  кун сайин мустаҳкамланиб бораётган ишбилармонлик муҳити, айниқса, Наманганнинг ташриф қоғозига айланган халқаро «Гуллар фестивали» ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўз навбатида  Йожеф Рожа Наманган вилояти ва унинг бугунги салоҳияти ҳақида илиқ фикрлар билдириб, икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтараётганини таъкидлади. 

Самимий мулоқот давомида яқинда Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми доирасида вилоятга хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб этиш, тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. 

Элчи жаноблари самимий қабул ва ўзбекона меҳмоннавозлик учун миннатдорлик билдириб, бу йил Наманганда бўлиб ўтадиган 63-халқаро «Гуллар фестивали»да, албатта,  иштирок этишини билдирди. 

Венгрия вакиллари айни пайтда вилоятдаги бир қатор йирик тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.  

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь