Қисқа сатрларда

Муносиблар раисликка сайланади

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

01 May, 2025, 01:29

Жамият

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

  • 21.Ноября.2024
  • 157

Хабарингиз бор,  «Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилди. 

Унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда педагогик маҳорат марказлари ташкил этилади.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов пойтахтда ташкил этилган Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида яратилган шароитлар билан танишди. 

Таъкидлаш жоиз, Президент қарорида 2024/2025 ўқув йилидан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизими жорий қилиниши белгиланган. 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь