Қисқа сатрларда

Ҳожилик мақоми муборак бўлсин!

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

18 June, 2025, 02:05

Жамият

Ёш тадбиркорнинг режалари катта

  • 06.Января.2025
  • 465

Янги Наманган туманида аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш устувор вазифалардан этиб белгиланган. Шу аснода ҳудуд аҳолисини фойдали меҳнатга жалб этиб, даромад топишига қулай шарт-шароит яратилмоқда.

Тумандаги Фурқат маҳалласида яшовчи Раҳима Нуриддинова қандолатчилик билан шуғулланади. Унга бир йил аввал субсидия асосида мини печ ускунаси олиб берилган эди.

Раҳима дастлаб уйда ширинликлар тайёрлаб, даромад топа бошлади. Ҳозир эса ўз фаолиятини кенгайтириб, кичик цехда турли хил пишириқ ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. У шогирд ва ишчилари билан биргаликда «Раъноша кейк» бренди остида йигирма хилдан зиёд маҳсулот тайёрлаб, ички бозорга етказмоқда.


Ёш тадбиркорнинг келгуси режалари ҳам катта. У ўз маҳсулотларни сотиш учун махсус дўкон очиб, қўшимча иш ўринлари яратишни мақсад қилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь